Самарқандда 19 туп каннабис ўстираётган фуқаро жинояти фош этилди
Бугунги кунда гиёҳвандлик умумбашарий муаммолардан бирига айланган. Аср вабоси деб баҳоланаётган «оқ ажал» қанчадан-қанча инсонларнинг бахтига зомин бўлмоқда. Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилишга одатланиш оқибатида ногирон, жисмоний ва ақлий нуқсони бўлган фарзандлар дунёга келмоқда. Афсуски, орамизда оилаларимиз тинчлиги, фарзандларимиз келажагига рахна солаётган, жиддий хавфга айланган гиёҳвандлик билан шуғулланувчи шахслар ҳамон учраб турибди.
Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармасининг Жиноят қидирув бошқармаси томонидан ўтказилган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш профилактик тадбирлари жараёнида Тайлоқ тумани «Жумабозор» МФЙда яшовчи фуқаро Х.С.нинг уйида гиёҳванд ўсимлик парваришлаётгани аниқланди. Бу ҳақида Самарқанд вилоят ИИБ матбуот хизмати KUN.UZ’га хабар берди.
Олиб борилган тезкор тадбир давомида воқеа жойида 15 квадрат метр майдонда парваришланаётган, уч метрдан ошиқ бўй олган 19 туп каннабис (наша) гиёҳванд ўсимлиги ашёвий далил сифатида топилган. Ишчи гуруҳ томонидан гиёҳванд модда етиштираётган фуқаро Х.С.нинг уйи кўздан кечирилганда уйнинг ертўласида 2353 грамм марихуана сақланаётганлиги аниқлади.
Масаланинг эътиборли томони шундаки, ишчи гуруҳ томонидан ноқонуний тарзда етиштирилган гиёҳванд моддаларни йўқ қилиш жараёнида фуқаро ва унинг яқинлари кескин қаршилик қилишган.
Бугун ички ишлар идоралари томонидан жойларда жиноятчиликни олдини олиш борасида қатор профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда. Наҳотки, Жумабозор маҳалла фуқаролар йиғинида бу борада ҳеч қандай амалий ишлар бажарилмаётган бўлса? Маҳалла фуқаролар йиғини раиси, унинг маслаҳатчилари, гиёҳванд моддаларни етиштирган фуқаронинг қўни-қўшнилари бундай ноқонуний хатти-ҳаракатларга беэътибор бўлиб келган бўлса?
Аниқланган ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят иши қўзғатилиб, Тайлоқ тумани Жумабозор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаронинг гиёҳванд модда етиштириш билан боғлиқ жиноий ҳаракатига чек қўйилди.
Мавзуга оид
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024