"Солиқ кодекси"га ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган бўлиб, у солиқ назоратининг янгича шакли — солиқ мониторингини назарда тутади. Бу ҳақда Norma.uz ёзмоқда.
Солиқ мониторинги нима?
Солиқ мониторинги деганда лойиҳада солиқ тўловчиларга жорий солиқ солиш масалаларини ҳал қилишда ҳар томонлама кўмаклашган ҳолда давлат солиқ хизмати органлари (кейинги ўринларда - ДСХО) ва ҳалол солиқ тўловчилар ўртасида календарь йил мобайнида кенгайтирилган ахборот алмашинувини назарда тутувчи солиқ назоратининг шакли тушунилади.
Солиқ мониторинги мобайнида солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисоблаб ёзилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши назорат қилинади.
Давлат хизматидан ким фойдаланиши мумкин?
Солиқ тўловчи солиқ мониторингини ўтказиш ҳақидаги ариза тақдим этилаётган йилдан олдинги йил якунларига кўра микрофирма ва кичик корхона тоифасига кирмаган ёки ўтган йилдаги товар айланмаси 10 млрд сўмдан ортиқни ташкил этган тақдирда (агар жумласига кирса) давлат солиқ хизмати органига солиқ мониторингини ўтказиш ҳақидаги ихтиёрий ариза билан мурожаат этиши мумкин.
Солиқ мониторинги ҳақидаги қарор қандай қабул қилинади
Солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисидаги ариза (ДСҚ томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича) солиқ тўловчи рўйхатдан ўтган жой бўйича ДСХОга солиқ мониторинги ўтказилишидан аввалги йилнинг 1 июлидан кечиктириламасдан (яъни, камида ярим йил олдин мурожаат қилиш талаб этилади – таҳр.) берилади.
Солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисидаги ариза билан бирга ўзаро ахборот алмашиш регламенти ҳам тақдим этилади (регламентнинг шакли ва талаблари ҳам ДСҚ томонидан тасдиқланади).
ДСХО тақдим этилган ариза ва бошқа ҳужжатларни кўриб чиқиб, 1 октябрга қадар қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
1) солиқ монторингини ўтказиш тўғрисидаги қарор;
2) солиқ монторингини ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор.
Рад этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун қуйидагиларни тан олиш таклиф этилмоқда:


















