Ўзбекистон | 17:20 / 14.09.2017
119166
2 дақиқада ўқилади

Тошкент ИИББ: Санжарбек Искандаров ушланди, унга нисбатан иккита жиноий иш қўзғатилди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Тошкент ИИББ пойтахтда ўққа тутилган ўғирланган автомобиль бўйича навбатдаги маълумотни берди.

Эслатиб ўтамиз, 5 сентябрь куни Тошкент шаҳрида ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари олиб қочилган Spark автомобилини тўхтатиш учун уни ўққа тутишди. Автомобиль 4 сентябрь куни тахминан соат 13:30 ларда Учтепа тумани ҳудудида олиб қочилган. 

Кейинчалик 1983 йилда туғилган, Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида яшовчи Санжарбек Искандаров қидирувга берилди. 

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари Дониёр Тошхўжаевнинг маълум қилишича, Искандаров ушланди. Ҳозирги пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 4 сентябрь куни Spark автомашинасини олиб қочиш ҳолати бўйича ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми билан жиноий иш қўзғатилди ва дастлабки тергов ҳаракатларига киришилди.

5 сентябрь кунги ҳолат – ички ишлар идоралари ходимларига қаршилик кўрсатиш бўйича Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 219-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Бу икки жиноий иш ҳозирда бирлаштирилгани айтилди. 

Бундан ташқари, қурол ишлатган Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимларининг ҳаракатлари қонуний бўлгани ҳам таъкидланди.

 

Мавзуга оид