Шри-Ланкада Financial Times нашрининг 24 ёшли журналисти жасади топилди. У тимсоҳ ҳужумидан сўнг ҳалок бўлган.
Журналист Пол МакКлиннинг жасади Шри-Ланка пойтахти – Коломбодан шарқда жойлашган қишлоқлардан биридаги саёз кўлдан топилган. Жароҳатлар излари фожиали ҳодисага тимсоҳ алоқадор эканидан далолат берди.
Таъкидланишича, у дўстлари билан ҳордиқ чиқараётган бўлган.
Жорий йилнинг июнь ойи бошларида Шри-Ланкада фуқаролар беш метрли тимсоҳни боғлаб қўйиб, ҳукуматга топширишгани хабар берилганди.

















