Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқда бир пайтда юз берган иккита терактда қурбон бўлганлар сони 74 кишига етди
Фото: Getty Images
Ироқ жанубида жойлашган Ди-Кор вилоятидаги (собиқ Мунтафиқ вилояти) иккита теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони 74 кишига етди, яна 93 инсон жабрланди. Бу ҳақда Al-Jazeera телеканали вилоят соғлиқни сақлаш департаменти раҳбари ўринбосарига асосан хабар берган.
"Ироқ жанубидаги теракт қурбонлари сони 74 кишига етди, 93 инсон жароҳатланди", - дея Абдул Ҳусайн ал-Жабрийнинг сўзларини келтиради телеканал.
Террорчилар Носирия шаҳридан ғарбда жойлашган туманда кафега ҳужум қилишди ва Ди-Кор ҳамда Мутанна вилоятлари ўртасидаги назорат-ўтказиш нуқтасида машинани портлатишган. Таъкидланишича, ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида Эрон фуқаролари ҳам бор.
Sky News Arabia телеканалининг хабар беришича, ИШИД террорчилик гуруҳи теракт учун масъулиятни ўз зиммасига олган.
Кеча Ироқда бирданига иккита теракт юз бергани, қурбонлар жуда кўп экани хабар берилганди.
Мавзуга оид
16:40 / 20.04.2026
Киевдаги теракт вақтида полициячилар ёш болани ташлаб, қочиб кетди. Тафсилотлар
09:06 / 19.04.2026
Киевдаги отишма: «Москвада туғилган шахс» ўт очди ва супермаркетда одамларни гаровга олди
23:18 / 07.04.2026
Ироқда ўғирлаб кетилган америкалик журналист Шелли Киттлсон озод қилинди
19:23 / 06.04.2026