Жаҳон | 15:02 / 15.09.2017
10199
1 дақиқада ўқилади

Тереза Мэй фавқулодда йиғилиш ўтказади, Лондон метросидаги портлаш теракт сифатида баҳоланди

Фото: Twitter/MetroUK

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Лондон метросида портлаш юз бергани туфайли фавқулодда қўмита йиғилишини ўтказади.

Sky News’нинг хабар беришича, йиғилиш маҳаллий вақт билан соат 13:00 (Тошкент вақти билан 17:00)да бўлиб ўтади.

«Менинг фикр-ўйларим «Парсонс Грин»да жароҳатланганлар ва террорчилик хуружини жасурлик ила қабул қилган тезкор хизматлар билан бирга», - дея маълум қилди Мэй.

Reuters тарқатган хабарга кўра, Скотленд-Ярд «Парсонс-Грин» бекатидаги портлашни терроризм билан боғлиқ ҳодиса сифатида баҳоламоқда.

«Комиссар ёрдамчисининг ўринбосари Нейл Басу, аксилтеррорчилик бўлимининг катта мувофиқлаштирувчиси рўй берган ҳолатни терроризм билан боғлиқ ҳодиса сифатида эълон қилди», - дея маълум қилишган полициядан.

Аввалроқ Лондон метросининг «Парсонс-Грин» бекатида портлаш юз бергани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид