Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида 10 дан зиёд ҳужжат имзоланди
Кўксаройдаги музокаралардан сўнг Ўзбекистон – Қозоғистон ҳамкорлигининг турли соҳаларига доир 10 дан зиёд ҳужжат имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев Қўшма баёнотни имзоладилар.
Давлат чегаралари ўтказиш пунктлари ва автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ва модернизациялаш ҳамда туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича йўл харитаси, Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида сувга оид муносабатлар соҳасида ҳамкорлик бўйича йўл харитаси, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси ҳукумати ўртасида энергетика соҳасидаги ҳамкорликнинг баъзи масалалари тўғрисида битим, Ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисида битим, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги ўртасида контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашишда ҳамкорлик тўғрисида битимлар, "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти билан "Қазақстан темир жоли" Миллий компанияси ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисида битимга имзо чекилди.
Мамлакатлар ҳудудларининг тўғридан-тўғри алоқаларига асос бўладиган ҳужжатлар ҳам қабул қилинди. Сирдарё вилояти ҳокимлиги билан Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги билан Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги билан Қизилўрда вилояти ҳокимлиги ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзоланди.
Шунингдек, ташриф доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан Қозоғистон Республикаси Актобе вилояти ҳокимлиги ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик тўғрисида меморандум, Жиззах вилояти ҳокимлиги билан Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик тўғрисида меморандум, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан “Казинформ” халқаро ахборот агентлиги ўртасида меморандум имзоланган.
Мавзуга оид
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06 / 11.11.2024
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди
17:25 / 11.11.2024
Қозоғистонда хотинкуш Бишимбаев колониядан қочиб кетгани рад этилди
15:04 / 10.11.2024