Ўзбекистон | 17:16 / 18.09.2017
144837
1 дақиқада ўқилади

Долларнинг расмий курси пастлашда давом этди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2017 йил 19 сентябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, доллар курси бир ҳафта илгари, 12 сентябрь куни ўрнатилган курсга нисбатан қарийб 15 сўмга пастлаган ва 8077.48 сўмга тенг бўлган (-14.65).

Бир евро эса 72.52 сўмга арзонлаб, 9646.13 сўмни ташкил этган. 1 Россия рубли эса 0.99 сўмга арзонлаб, 140.22 сўмга етган.

Маълумот учун, Марказий банк курси, аввалгидек, ҳафта давомида валюта биржаси савдолари чоғида қайд этилган курсларнинг ўртача миқдори сифатида ҳар душанба куни белгиланади ва Ўзбекистон ҳудудида валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун қўлланилади.

Мавзуга оид