Иқтисодиёт | 18:00 / 20.09.2017
7660
2 дақиқада ўқилади

Маҳсулот ишлаб чиқарувчи унинг мувофиқлигини декларациялаши шарт

Фото: Nuz.uz

«Ўзстандарт» агентлиги Бош директорининг буйруғи (2017 йил 4 сентябрь) билан Маҳсулотнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини декларациялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Norma.uz хабар берган.

Ишлаб чиқарувчи декларациялайди

Тузатишларга кўра декларацияда ҳавола мавжуд бўлган норматив ҳужжатлар билан белгиланган декларациялаш бўйича мажбурият ва маҳсулот тавсифи учун масъулият етказиб берувчидан ишлаб чиқарувчига ўтказилди.

Тегишинча, ишлаб чиқарувчи хавфсизлик бўйича комплекс чора-тадбирларни таъминлаши, маҳсулотнинг мувофиқлигини синовдан ўтказиши ва тасдиқлаши зарур. Декларациялашдан кейин ишлаб чиқарувчи ишлаб чиқариш жараёни ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг мазкур маҳсулотга тааллуқли норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги барқарорлигини таъминлаш учун барча зарур чора-тадбирларни кўриши даркор.

Қандай сабабларга кўра рад этилади

Ҳужжатда мувофиқлик тўғрисидаги декларацияни рўйхатдан ўтказишни рад қилиш учун қуйидаги асослар ёзилган:

•  мувофиқлик тўғрисидаги декларацияни рўйхатдан ўтказиш учун аккредитация соҳаси кўрсатилган маҳсулотга татбиқ этилмайдиган маҳсулотларни сертификатлаштириш органига йўналтириш;
•  барча зарур ҳужжатларни тақдим этмаслик;
•  ишлаб чиқарувчи томонидан мувофиқлик тўғрисидаги декларацияни расмийлаштириш талабларига риоя қилинмаслиги.

Низомга қатор бошқа тузатишлар киритилган. Буйруқ 3 ой ўтгандан кейин кучга киради.

Мавзуга оид