Ўзбекистон | 17:06 / 27.09.2017
10981
1 дақиқада ўқилади

Адҳам Икромов: Ўзбекистонда йирик халқаро бизнес-форумига тайёргарлик кўрилмоқда

Фото: Халқаро Пресс-клуб

Шу йилнинг ноябрь ойида Тошкентда туркиялик тадбиркорлар иштирокида ўзбек-турк бизнес-форуми ташкил этилади. Унда 100 га яқин туркиялик тадбиркорлар иштирок этиши кутилмоқда. ХПКнинг навбатдаги мажлисида иштирок этган Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромовнинг қайд этишича, шу кунларда Ўзбек-Россия, Ўзбекистон-Татаристон бизнес-форумлари ташкил этилган. 

“Буларнинг бари республикада, кейинчалик, Давос форуми каби турли йирик анжуманларни ўтказишдан аввалги тайёргарлик ҳисобланади. Хусусан, 2018 йил бошида Самарқандда йирик халқаро бизнес-форум ўтказиш режалаштирилган”, - дея ойдинлик киритди ССП раиси. 

У турли мамлакатлар бизнес олами вакиллари билан ўзаро алоқаларни ривожлантириш, ҳамкорликни ривожлантириш борасида замонавий ахборот технологияларидан ҳам фойдаланилаётганини айтиб, видеоконференц алоқа воситалари ёрдамида форумлар ташкил этилаётганини билдирди. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид