Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БАА астронавтларнинг биринчи отрядига 8 кишини танлаб олади
Бирлашган Араб Амирликлари астронавтларининг биринчи гуруҳи 4-8 кишидан иборат бўлади. Бу ҳақда чоршанба куни Австралиянинг Аделаида шаҳридаги Халқаро космонавтика конгрессида иштирок этган Муҳаммад бин Рашид космик маркази (Mohammed Bin Rashid Space Centre) директори ўринбосари Аднан Муҳаммед Ал Раис ТАСС’га берган интервьюсида маълум қилди.
«Бирлашган Араб Амирликлари астронавтлари жамоасига номзодларини танлаш жараёни 2018 йилнинг январь ойида бошланади, - деди у. – Ўйлашимча, биринчи босқичда тўрт-саккиз киши танлаб олинади».
«Биз барча учун эшикларни очмоқдамиз, яъни ҳеч қандай чекловлар қўймаймиз. Бу турли касблар - ўқитувчилар, шифокорлар, олимлар, ҳарбийлар сифатида ишлаётган ҳар қандай ёшдаги эркак ва аёллар бўлиши мумкин. Кейин бир ёки икки бўлажак астронавт Халқаро фазо станциясига парвоз учун тайёргарликни бошлайди. Умид қиламизки, бу 2020 ёки 2021 йилда юз беради. Биз астронавтимиз ХФСда турли илмий тажрибаларни ўтказиш учун анча узоқ вақт давомида қолишини хоҳлаймиз - бир ойдан олти ойгача", - дея қўшимча қилди у.
«Астронавтлар отрядининг қолган аъзолари бўлажак парвозларга тайёргарликни давом эттирадилар, - дея аниқлик киритди Ал Раис. – Шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки, дастур узоқ муддатли бўлади, яъни биз ХФСга бир марталик парвоз билан чекланмоқчи эмасмиз».
Мавзуга оид
22:44 / 01.07.2026
БАА мулкий тенгсизлик даражаси бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
14:10 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва БАА стратегик шериклик доирасида янги лойиҳаларни амалга оширади
09:45 / 13.06.2026