Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Президентнинг ногиронлиги бўлган шахсларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги фармони лойиҳасини тақдим этди.

Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 1 августдаги 5006-рақамли фармонига мувофиқ ташкил этилган ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган таклифларни тайёрлаш комиссияси (бундан кейин Комиссия дея юритилади) томонидан ногиронларни эрта босқичда аниқлаш ва унинг олдини олиш, ногиронликка йўлиққан шахсларни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги вазиятларни ҳар томонлама ўрганилиб, чуқур таҳлил қилинди.

Ўтказилган комплекс таҳлиллар, халқ билан очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқот натижалари ўз ечимини кутаётган қатор тизимли камчиликлар ва муаммоларни аниқлашга ёрдам берди.

Таклифларни самарали амалга ошириш, шунингдек 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасининг беш устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси билан белгиланган вазифаларга мувофиқ:

1. Кенг жамоатчилик ва халқ билан мулоқот натижалари ва манфаатдор вазирлик ва идораларнинг фикрларини инобатга олган ҳолда, қуйидаги таклифларни қабул қилиш:

  • "Ногирон" сўзининг ўрнига "ногиронлиги бўлган шахс" атамасини қўллаш;
  • Ўзбекистон Республикасининг "Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонуни асосида "Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш;
  • Ўзбекистон Республикаси томонидан БМТнинг ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини ратификация қилиш масаласини ишлаб чиқиш.

2. Ўзбекистон Республикасида 3 декабрни - Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш куни деб эълон қилиш.

3. Ногирон шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари деб қуйидагилар ҳисоблансин:

  • ногиронлик белгиси бўйича камситишга йўл қўймаслик, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалга ошириш учун тенг шароитлар билан таъминлаш ва уларни бузганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги;
  • ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлашда халқаро майдонда тан олинган нормалар ва стандартларни миллий қонунчиликда жорий қилиш;