Спорт | 08:14 / 28.09.2017
21055
2 дақиқада ўқилади

Ашхободда Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларининг ёпилиш маросими ўтказилди

Фото: sng.today

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъати бўйича V Осиё ўйинлари ўз ниҳоясига етди. Осиё ва Океания минтақасининг 63 давлатидан 4 мингдан зиёд спортчи иштирок этган турнир ўта юксак савияда ташкил этилди.

Спортнинг 21 тури бўйича ташкил этилган мусобақаларда вакилларимиз 131 та медалларни қўлга киритишди. Ўзбекистон спортчилари 24 та олтин, 33 та кумуш ва 74 та бронза медални қўлга киритиб, медаллар сони бўйича иккинчи, сифати бўйича бешинчи натижани қўлга киритишди.

Биринчи ўринни мезбонлар — Туркманистон спортчилари 89 та олтин, 70 та кумуш ва 86 та бронза — жами 245 та медал билан эгаллашди. Биздан олдинги ўринларда Хитой (42+32+23=97), Эрон (36+23+59=118), Қозоғистон (28+28+40=96) каби Осиё давлатлари боришмоқда.

Фото: turkmenportal.com

Ашхободдаги Олимпия стадионида Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъати бўйича V Осиё ўйинлари ёпилиш маросими бўлиб ўтди. У 20:17 да бошланди ва тўрт соат давом этди. Маросимда нутқ сўзлаган Туркманистон президенти Гурбангули Бермуҳаммедев ўйинларни расман ёпиқ деб эълон қилди.

Фото: turkmenportal.com
Фото: turkmenportal.com
Фото: sng.today
Фото: turkmenportal.com
Фото: turkmenportal.com
Фото: turkmenportal.com
Фото: turkmenportal.com
Фото: turkmenportal.com
Фото: turkmenportal.com
Фото: turkmenportal.com
Фото: turkmenportal.com

 

Мавзуга оид