Жамият | 00:38 / 28.09.2017
31355
2 дақиқада ўқилади

Ромитандаги тўйда заҳарланган беморларнинг аҳволи бўйича маълумот берилди

26 сентябрь куни Бухоро вилояти Ромитан туманида жами 166 нафар фуқаро туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига кўнгил айниши, қайт қилиш, бош оғриғи ва умумий ҳолсизлик каби касаллик белгилари билан тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Беморларга “Ўткир диарея, овқатдан заҳарланиш” ташхисига гумон қилиниб, шифохонага ётқизилган. 

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

KUN.UZ мухбирининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилларининг 27 сентябрдаги матбуот анжуманида берган маълумотларига асосланиб хабар беришича, беморлар 25 сентябрь куни туман марказидаги "Диёр" тўйхонасида ўтказилган никоҳ тўйидан кейин ўзларини ёмон ҳис қила бошлашганини айтишган, уларнинг бари тухум-барак егани маълум бўлган. 

Воқеа жойига республика мутахассислари юборилган ва улар вазиятни ўрганишга киришишган. Вазиятга СЭС қоидаларига риоя қилинмаганлик натижаси сифатида баҳо берилмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозирда 166 бемордан 94 нафари шифохонада, қолганларининг аҳволи яхшилангани сабаб уйга рухсат берилган. Шифохонадаги барча беморларнинг аҳволи - қониқарли. 

Мавзуга оид