Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple: АҚШ ҳукумати миллий хавфсизликка доир маълумотларни кўпроқ сўрамоқда
Фото: Global Look Press
Американинг Apple корпорацияси 2017 йилнинг биринчиярмида АҚШ ҳукумати унга миллий хавфсизлик масалалари билан боғлиқ маълумотларни сўраб неча марта мурожаат қилганини маълум қилди. Бу ҳақда Cnet хабар қилмоқда.
Хабар қилинишича, биринчи ярим йилликда мамлакат ҳукумати 13250 дан 13499 тагача сўров юборган. Бу ўтган йилнинг иккинчи ярмидаги рақамдан деярли 2 баробар кўпдир. 2016 йил биринчи ярим йиллигига нисбатан салкам 4 марта кўп экани таъкидланмоқда. Ўшанда Apple 2750-2999 та сўров олган эди. Нашрнинг қайд этишича, сўнгги ҳисобот даври кўрсаткичи рекорд ҳисобланади.
Компаниянинг қўшимча қилишича, ҳукумат жами сўровининг 70 фоизини қаноатлантирган. АҚШ адлия вазирлиги ушбу хабарни изоҳлашдан бош тортган.
Мавзуга оид
10:07 / 18.04.2026
АҚШ Россия нефтига оид енгилликларни 16 майгача узайтирди
22:12 / 17.04.2026
Трамп Ҳўрмуз бўғози очилганига қарамай, Эрон портлари блокадаси сақланиб қолишини айтди
19:30 / 17.04.2026
АҚШнинг Ҳўрмуз блокадаси иш берадими? Трампнинг мақсади нима?
17:37 / 17.04.2026