Жаҳон | 08:44 / 29.09.2017
3374
1 дақиқада ўқилади

Нигерияда президентлик сайловлари ўтадиган сана эълон қилинди

Фото: © Flickr

Нигерияда президентлик сайловлари 2019 йил 16 февралда бўлиб ўтади, деб маълум қилди мамлакатнинг мустақил миллий сайлов комиссияси.

Нигериянинг амалдаги президенти Муҳаммад Бухорий май ойида Буюк Британияга тиббий маслаҳат олгани кетиб, Нигерияга августнинг ярмидагина қайтиб келган. Бу вақтда унинг ўрнини мамлакат вице-президенти Йеми Осинбадо эгаллаган.

Ҳозирча 74 ёшли президент мамлакат раҳбари лавозимига иккинчи маротаба номзодини қўйиши режалари ҳақида ҳеч нарса айтмаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид