Жаҳон | 10:02 / 30.09.2017
6496
1 дақиқада ўқилади

Обама Аргентинага ташриф буюради

Фото: AFP

АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама (2009-2017 йиллар) Аргентина раҳбари Маурисио Макри томонидан 5 октябрь, пайшанба куни Буэнос-Айрес вилоятида бўлиб ўтадиган икки томонлама учрашувда қабул қилинади.

«Макри Обамани шу пайшанба куни «Оливос» қароргоҳида қабул қилади», - дея хабар берган РИА Новости Аргентина ТИВдаги манбаларга асосан.

Эртаси куни, 6 октябрда Обама Кордоба вилоятига бориб, губернатор Хуан Скиаретти билан учрашишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, АҚШнинг собиқ президенти 5-6 октябрь кунлари Кордоба шаҳрида бўлиб ўтадиган «Яшил иқтисодиёт» форумида иштирок этади.

2016 йилнинг март ойида Обама сўнгги 19 йил ичида Аргентинага расмий ташриф билан борган Қўшма Штатларнинг биринчи президенти бўлди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид