Сертификатли мураббий ва машҳур Chicago Tribune'нинг бош фитнес-шарҳловчиси Жеймс С.Фелл бундай муваффақиятга осонликча эришмади. Жеймс 30 ёшга келиб нафас сиқиши, фаст-фудга бўлган меҳри ва носоғлом вазни билан "мақтана оларди". Кўзгу билан навбатдаги учрашув йигитнинг кайфиятини шу қадар туширдики, у ўзини қўлга олишга қарор қилди ва атиги икки йилда орзусидаги қоматни "қуриш"га муваффақ бўлди. Феллнинг таъкидлашича, ҳаттоки дунёнинг энг семиз кишисини ҳам озишга мажбур қилувчи бир неча амалий тавсия бор. Trendymen уларнинг энг асосийлари билан бўлишди.
Машғулотларга меҳр қўйинг

Биринчи навбатда, машғулотлардан завқ олишни ўрганинг. Онгингиз рад этаётган нарсани бажаришга ўзингизни мажбурлай олмайсиз. Озиш учун узоқ шуғулланишга тўғри келади. Жисмоний машғулотларни мажбурият эмас, ишчи кунлардан дам олиш сифатида қабул қилишга ҳаракат қилинг. Ёрдам бериши керак.
Тезкор мақсадлар

"Мен озишни хоҳлайман" - мақсад ҳаддан зиёд узоқ ва ноаниқ. Визуал натижани кўрмасангиз, гўёки мақсадсиз ҳаракатланаётгандек бўласиз. Шунинг учун аниқ, қисқа муддатли мақсадлар қўйиб, уларга етишишни ўрганинг. Масалан, машғулотлар жадвалини музлатгичга осиб қўйиб, бажарилган ҳар бир кунни маркер билан ўчиринг. Шунда натижани кўра бошлайсиз ва ўзига яраша рағбат пайдо бўлади.
Мукаммал қомат

Кўзгуга боқинг ва тан олинг: кўраётганингиз - мукаммал қомат эмас. Ҳатто вақти-вақти билан жисмоний машқларга вақт ажратсангиз ҳам, доим ундан-да кўпроқ шуғулланиш имкони мавжудлигини унутманг. Шунчаки яхши кўринишга эмас, ортингиздан бошқалар қайрилиб қарайдиган даражада кўркам бўлишга интилинг. Бу яхши мотвация бўлиши мумкин.



















