Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумларни афв этиш ҳақидаги материалларни тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармойиши имзоланди. Ҳужжат матни президент сайтида келтирилган.

Инсонпарварлик, шунингдек инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқларини олий қадрият деб тан олиш каби умуминсоний ва конституциявий принципларнинг амалда таъминланиши, мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар ва янгиланишларнинг асосидир.

Қонунни бузган, бироқ ўз қилмишининг ҳуқуққа хилофлигини англаган ва тузалиш йўлига ўтганлигини қатъиятлик билан намоён қилган шахсларга жамият ва ўз оиласи даврасига қайтиш имконининг берилиши, ўзбек халқининг кечиримлилик, раҳмдиллик ва бағрикенглик каби азалий қадриятларининг рўёбга чиқарилиши ҳисобланади.

Маҳкумларни афв этиш, яъни шахсни жазодан озод қилиш ёки унга нисбатан тайинланган жазони енгилроғи билан алмаштириш юқорида санаб ўтилган принцип ва анъаналарнинг бир кўриниши сифатида намоён бўлади.

Шу билан бирга, аҳоли билан очиқ мулоқот натижалари шундан далолат бермоқдаки, суд амалиётида жазонинг содир этилган қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасига мутаносиб бўлиши, маҳкумнинг шахсини тавсифловчи ва айбини енгиллаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олиш етарлича тўлиқ таъминланмаяпти.

Амалга оширилган ишлар натижасида 274 та жиноят ишлари бўйича айблов қайта малакаланганлиги, жиноят ишларининг 50 таси қонун ўзгариши, 805 таси жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги, 26 таси қилмишда жиноят таркиби мавжуд эмаслиги муносабати билан тугатилганлиги бу ҳақда гувоҳлик бермоқда.

Юқорида баён этилганларни, жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумларнинг афв этиш ҳақида илтимосномалар билан қилган мурожаатларини инобатга олиб, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан:

1. Жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумларни афв этиш ҳақидаги материалларни тайёрлаш бўйича махсус комиссия (кейинги ўринларда - Махсус комиссия) 1-иловага мувофиқ таркибда;

жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумлар шахсини ва уларга оид материалларни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда - ишчи гуруҳлар) 2-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.

2. Махсус комиссия (И.Б.Абдуллаев):