Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тиббиёт ходимлари хорижда малака оширади
Вазирлар Маҳкамасининг 18.09.2017 йилдаги 736-сон “Давлат тиббиёт ташкилотларининг тиббиёт кадрларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакаси ва касб кўникмаларини оширишни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Norma.uz хабар берган.
Давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими такомиллашмоқда. Хусусан, танлов асосида танлаб олинган тиббиёт ходимларимиз марказлаштирилган ҳолда етакчи хорижий тиббиёт ва илмий муассасаларга юборилади.
Шу вақтда, Ўзбекистонга малакали хорижий тиббиёт мутахассислари маҳорат сабоқларини ўтказиш ҳамда мамлакатимиз тиббиёт ходимларини тиббий ёрдам кўрсатишнинг замонавий технологиялари бўйича ўқитиш учун жалб қилинади. Қисқа муддатли меҳнат шартномалари бўйича жалб этишда уларни меҳмонхоналарга жойлаштириш қабул қилувчи тараф томонидан ташкил этилади. Шунингдек уларга МБнинг тўлов кунидаги курси бўйича 20 АҚШ доллари эквивалентида ҳар кунлик норма бўйича сўмда суткалик пул тўланади.
Таърифланган жараёнлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан (Соғлиқни сақлаш вазирлиги таклифларига асосан) ҳар йили тасдиқланадиган Режа-жадвалга мувофиқ амалга оширилади.
Мавзуга оид
20:28 / 03.06.2026
Ўзбекистонлик шифокор 5000 километр масофадан туриб операция ўтказди
15:20 / 29.12.2025
Тиббиёт ходимлари фарзандларига контрактнинг 30 фоиз қисми қоплаб берилади
10:44 / 27.12.2025
Қирғизистонда ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларининг ойлиги 2 баравар оширилади
22:57 / 23.12.2025