Вазирлар Маҳкамасининг 19.09.2017 йилдаги 744-сон қарори билан Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, шунингдек кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида давлат назоратини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
ФВВ давлат назоратини амалга ошириш бўйича махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади. Бунда унинг қуйидаги мансабдор шахслари давлат назоратини амалга оширади:
• вазир ва унинг ўринбосарлари;
• ФВВ марказий аппаратининг бошқарма, хизмат, инспекция ва бўлимлари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, офицерлари ва мутахассислари;
• ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, офицерлари, бош инспекторлари ва мутахассислари;
• «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси бошлиғи, бошлиқ ўринбосари, мутахассислари ва ҳудудий инспекторлари.
Мазкур ҳолатда давлат назорати 3 хил шаклга эга.
1 – аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини текшириш.
Текширувлар ҳам ўз навбатида уч турда бўлади.

Текширувчилар аттестациядан ўтган бўлиши ва текширишларни ўтказишга қўйилиши тўғрисидаги махсус гувоҳномага эга бўлиши керак. Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши билан қўшимча равишда келишмаган ҳолда фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олдини олиш ҳамда табиий, техноген, террористик-қўпорувчилик хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш масалалари, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 13.12.1999 йилдаги 528-122-сон ва 4.06.2002 йилдаги 195-38-сон қарорлари билан рўйхати тасдиқланган объектларда фуқаро муҳофазаси талабларига амал қилиниши масалалари юзасидан текширишлар амалга оширилади.
2 – ишлаб чиқариш объектлари ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектлар бўйича ишлаб чиқилган қарор ва лойиҳаларнинг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси талабларига мос келиши юзасидан давлат экспертизаси ўтказилишида иштирок этиш.











