Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шов-шув: Месси 400 миллион еврога бошқа жамоага ўтиши мумкин
Фото:Eurosport
«Манчестер Сити» клуби «Барселона» футболчиси Лионель Мессини ўз сафига қўшиб олиш ҳаракатига тушиб қолган. Бу ҳақда As нашри хабар тарқатмоқда.
Олдинроқ берган хабаримизда «Манчестер Сити» Мессининг янги шартномаси бўйича қарорини кутаётгани, агар у жамоада қолишни истамаса, исталган вақтда унга таклиф билан чиқишга тайёрлиги маълум қилинганди.
Манба берган хабарга кўра, Лео «Барселона»дан кетишга қарор қилган бўлса, «Манчестер Сити» унинг учун 400 миллион евро тўлашга тайёр бўлиб турибди.
Гап унинг товон пули ҳақида кетмаяпти. Аниқроғи ёзда шартномаси ниҳоясига етадиган футболчи учун жамоа шунча пул тўлашга тайёр. Натижада Месси қишдаёқ «Манчестер Сити»га ўтиш бўйича оғзаки келишиб қўйиши мумкин бўлади.
Мавзуга оид
11:47 / 13.02.2026
«Барса» йирик ҳисобда ютқазди, «Арсенал» яна очко йўқотди
12:07 / 09.02.2026
Фантастик гол, баҳсли пеналти ва сўнгги дақиқалардаги драма. «Сити» ғалабани илиб кетди
23:09 / 06.02.2026
Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»нинг январ ойидаги энг яхши футболчиси бўлди
11:13 / 05.02.2026