Вазирлар Маҳкамаси топшириғига кўра, Ўзбекистонда мобил алоқа қурилмаларини мажбурий рўйхатдан ўтказиш бўйича янги қарор ишлаб чиқилди. Ушбу қарор лойиҳасини амалга оширишдан кўзланган асосий мақсад - Ўзбекистонга олиб кирилаётган мобил алоқа воситаларини ҳисобга олиш, хусусан мамлакатимизга олиб кирилаётган мобил қурилмаларнинг халқаро идентификация коди билан мажбурий рўйхатдан ўтказиш тизимини тартибга солиш кўзда тутилган.
Мобил қурилмаларни ўғирлаш ҳолатларига қарши янги лойиҳа ишлаб чиқилмоқда
Шу ўринда савол туғилади: Хўш, халқаро идентификация коди деганда нима назарда тутилади?
Kun.uz мухбири шу мавзу юзасидан вазирликка ташриф буюриб вазирлик мутахассислари билан суҳбат қилди.
Халқаро идентификация коди яъни IMEI (International Mobile Equipment Identity) код – ҳар бир аппаратда бўлувчи такрорланмас идентификатор бўлиб, мобил қурилмаларни кузатиб юришга мўлжалланган.
Лойиҳа аҳоли фикр-мулоҳазалари ва муносабатларини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига қўйилди. Ижтимоий тармоқларда эса мазкур янгилик катта муҳокамаларга сабаб бўлди ва фойдаланувчилар орасида бу тизимга нисбатан салбий муносабатлар, тушунмовчиликлар пайдо бўла бошлади.
Албатта, бунга асосий сабаб омманинг қарор моҳиятини, мақсад ва вазифаларини тўлақонли тушуниб етмаганидадир. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Мобил алоқа бўлими бошлиғи Тимур Машанпин мана шундай саволларга жавоб берди.

Маълум бўлишича, юртимизда янги лойиҳанинг ишга туширилиши учун етарлича асослар мавжуд. Келинг, уларни бирма-бир санаб ўтамиз:
1. Бугунги кунда норасмий маълумотларга кўра, Ўзбекистон ҳудудига хориждан 2-3 миллионга яқин мобил телефонлар олиб кирилади. Бундан бор-йўғи 50 мингтасигина божхона ҳужжатлари расмийлаштириб, тўловлар амалга оширилганидан кейин қонуний йўл билан кириб келади. Бу эса ҳозирда аҳолимизнинг кўп қисми сертификация қилинмаган мобил қурилмалардан фойдаланаётганини англатади. Мажбурий тўловлар, солиқлар тўланмагани натижасида эса Ўзбекистон бюджетига зарар етказилмоқда.















