Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда Хитой смартфонлари савдоси тақиқланиши мумкин
Фото: REUTERS
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти АҚШда Хитойда ишлаб чиқарилган мобил қурилмалар савдосининг тақиқланишини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Wall Street Journal нашри маълум қилди.
Нашр маълумотларига кўра, Оқ уй “миллий хавфсизлик манфаати йўлида” Хитойнинг телекоммуникацион қурилмалари импортини чекловчи фармонни тайёрламоқда. Тақиқлов Huawei ва ZTE компанияларини ҳам қамраб олиши мумкин.
Бу компаниялар маҳсулотлари АҚШнинг бутун дунё бўйлаб ҳарбий базаларида аллақачон сотилиши тақиқланган. АҚШ бу қарорини Хитой махсус хизматлари бу қурилмаларда сақланувчи маълумотларни қўлга кирита олиши билан асосламоқда.
Huawei ва ZTE компаниялари бунга жавобан ҳеч қачон ўз фойдаланувчилари ҳақидаги маълумотларни разведкага топширишмаганини айтишган.
Хитой смартфонларининг АҚШда сотилишининг тақиқланиши Хитой ва АҚШ ўртасидаги савдо урушининг янада авжлашишига олиб келиши мумкин. АҚШда 3-4 май кунлари Хитой делегацияси билан музокаралар бўлиб ўтади ва унда томонлар савдо соҳасидаги очиқча ихтилофдан қочишга ҳаракат қилиб кўришади.
Мавзуга оид
20:51 / 07.03.2026
Трамп Эроннинг «ёмон хулқи» туфайли янги нишонларга «жуда кучли» зарбалар берилишини айтди
20:26 / 07.03.2026
АҚШ Эронни нефт даромадларидан маҳрум қилмоқчи
18:05 / 07.03.2026
Эрон президенти ҳужумга учраган қўшни давлатлардан узр сўради
15:23 / 07.03.2026