Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Атамбоев Марказий Осиёга алоқадор навбатдаги баёнот билан чиқди
«Демократиясиз Марказий Осиё минтақаси ҳам, дунё ҳам порлоқ истиқболга эга бўлмайди», - дея маълум қилди Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев Нью-Йоркка қилган сафари чоғида Time журналига берган интервьюсида.
Атамбоев дунёда терроризм кескин ўсганини мисол сифатида келтирган. «Ҳозирда бу ИШИД, кейинчалик яна бир нарса бўлади. Бу терроризмнинг сабаби нимада? Нима учун фақат мусулмон мамлакатларда? Чунки мусулмон мамлакатларида тенгсизлик ва ижтимоий адолатсизлик жуда сезиларли ҳисобланади. Баъзи давлатлар ўзларини республика деб аташади, лекин аслида авторитар ва диктаторликдир, у ерда адолат йўқ ҳамда бой ва камбағаллар ўртасида катта ижтимоий фарқлар мавжуд. Бундай вазиятларда оддий одамлар ҳокимиятни демократик йўл билан ўзгартириш имкониятига эга бўлмайди ва радикал ғоялар ҳукмронлик қила бошлайди», - дея таъкидлаб ўтди Алмазбек Атамбоев.
Президентнинг фикрича, терроризмга қарши кураш, ижтимоий адолатсизлик мавжуд экан, ғалаба қозонмайди.
«Биз исломнинг радикаллашишига мусулмонлар учун учинчи йўл – фаровон демократик мусулмон давлат йўқ экан, чек қўя олмаймиз. Биз ушбу имкониятни мусулмон мамлакатларга Қирғизистон мисолида кўрсатишни истаймиз. Мамлакатимиз аҳолисининг 90 фоизи мусулмонлардир», - деган Қирғизистон президенти.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026