Спорт | 08:38 / 11.10.2017
37447
1 дақиқада ўқилади

Месси тарихга кирди

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ЖЧ-2018 учун саралаш босқичи доирасида Эквадорга қарши кечган баҳсда ҳет-трик қайд этди. Шу тариқа, 30 ёшли тўпурар ўзининг 19-, 20- ва 21-голларини киритди ҳамда тарихда жаҳон чемпионатларининг Жанубий Америка қитъаси саралашларида бундай кўрсаткичга эришган биринчи футболчига айланди.

Жанубий Америка саралашидаги тўпурарлар жадвалининг иккинчи ва учинчи ўринларини Аргентина терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Эрнан Креспо ва Уругвай форварди Луис Суарес ўзаро бўлишиб турибди. Ҳар икки футболчининг ҳисобида 19 тадан гол бор.

Мавзуга оид