Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 мусобақаларига йўлланма учун кураш олиб бораётган Жанубий Америкада ҳам гуруҳ босқичи ўйинларига якун ясалди. Сўнгги турнинг энг катта интригаси Аргентина терма жамоасининг мундиал йўлланмасини қўлга киритиши ёки аксинча бўлиши эди.

Эквадор меҳмони бўлган Сампаоли шогирдлари барибир ўз олдига қўйилган вазифани уддалашди. Аниқроқ айтадиган бўлсак, Месси керак пайтда терма жамоа учун ҳам қаҳрамон бўла олишини исботлади. Унинг энг керакли учрашувдаги ҳет-трики терма жамоани Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧ финал босқичига олиб чиқди.

Бразилия меҳмони бўлган Чили терма жамоаси эса йирик ҳисобда имкониятни бой берди. Паулиньо ва Габриэл Жезуснинг (дубль) голлари Чилини умуман ЖЧ йўлланмасидан маҳрум қилди. Перу эса Колумбия билан ўз уйида дуранг ўйнади, аммо бундай имкониятдан Венесуэлани қабул қилган Парагвай фойдалана олмади. Ўз уйида ютқазиб қўйган парагвайликлар 5-ўринга кўтарилиб олиш имкониятини бой берди.

Натижада Бразилия ортидан КОНМЕБОЛ минтақасидан Уругвай, Аргентина ва Колумбия терма жамоалари йўлланмани қўлга киритган бўлса, Перу Океания минтақаси вакили Янги Зеландия билан қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган бўлди.

ЖЧ-2018 саралаш босқичи. КОНМЕБОЛ

18-тур

Эквадор – Аргентина 1:3 (1:2)
Голлар: Ибарра (1) – Месси (12, 20, 62).
Эквадор: Бангера, Аймар, Рамирес, Веласко, Арболеда, Ибарра, Орехуэла, Интриаго (Учуари, 77), Севальос (Валенсия, 41), Ибарра, Ордоньес (Эстрада, 64).
Аргентина: Ромеро, Меркадо, Маскерано, Отаменди, Сальвио (Фасио, 90), Ди Мария (Паредес, 84), Перес, Акунья, Биглия, Бенедетто (Икарди, 76), Месси.
Огоҳлантиришлар: Севальос (14), Акунья (51), Биглия (61), Эстрада (75), Маскерано (86).

Бразилия – Чили 3:0 (0:0)
Голлар: Паулиньо (55), Габриэл Жезус (57, 90+3).