2018 йилги Жаҳон чемпионатида кейинги йилларда кучли ўйин кўрсатиб келаётган 2014 йилги жаҳон чемпиони Германия ва 2010 йилги жаҳон чемпиони Испания терма жамоалари асосий фаворитлар сифатида кўрилмоқда.
Қуйида Европа терма жамоалари ЖЧ-2018 саралашида намойиш этган афзаллик кўрсаткичлари келтирилади.
Испания
Испания Италия билан бир гуруҳда иштирок этди ва Апеннин ярим ороли терма жамоасини 5 очкога ортда қолдириб, гуруҳда биринчи бўлди. 10 учрашувда 9 ғалаба ва 1 дуранг. Тўплар нисбати - 36-3.

-футболчиларнинг техник-тактик ҳаракатлари сони - ҳар ўйинда ўртача 1133 марта
- ТТҲ сифати - 85 фоиз
- бурчак зарбалари - ҳар ўйинда ўртача 8,5 марта
- паслар сони - ҳар ўйинда ўртача 803та
- паслар аниқлиги - 91 фоиз
- жарима майдонига узатилган паслар аниқлиги - 60 фоиз
Германия
Шу йил ёзида Россияда бўлиб ўтган Конфедерациялар кубогида ғолиб чиққан Германия терма жамоаси саралаш босқичини жуда яхши ўтказди ва ўз гуруҳида 100 фоизлик натижани қайд этди - 10 ўйинда 10 гол, тўплар нисбати 43-4.

- голлар нисбатидаги устунлик - плюс 39
- тўпга эгалик қилишдаги устунлик - бир ўйинда 71 фоизлик
- жарима майдонига энг кўп узатма - бир ўйинда 54та
- ўткир паслар узатиш - бир ўйинда 41та
Португалия
Амалдаги Европа чемпионлари B гуруҳида Швейцария билан охирги тургача рақобат қилди. Биринчи турда Швейцария уйида ютқазган португаллар охирги тургача ютқазмади ва гуруҳ ғолиблигини қўлга киритди. Тўплар нисбати 32-4.

- зарбалар бўйича - ўртача бир ўйинда 20,8та
- қанотдан тўп узатиш - бир ўйинда 26та
- муваффақиятли алдаб ўтишлар - 70 фоиз














