Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон чемпионати учрашувини илк марта аёл ҳакам бошқаради
Жаҳон чемпионатлари тарихида илк марта аёл ҳакам учрашувни бошқариб боради. Бу ҳақда ФИФА расмий сайти хабар тарқатди.
Манба берган хабарга кўра, Ҳиндистонда бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги (U17) ЖЧда швейцариялик Эстер Штойбли Япония ва Янги Каледония терма жамоалари учрашувини бошқариб боради. Учрашув 14 октябрь куни Калькутта шаҳрида бўлиб ўтади.
38 ёшли Штойбли ЖЧ-U17 мусобақаси жалб қилинган етти ҳакамдан бири саналади. У шу кунгача Канадада бўлиб ўтган аёллар ўртасидаги ЖЧ-2015 мусобақаларида бош ҳакам сифатида ишлаган. Шунингдек у аёллар ўртасидаги ЕЧЛ учрашувлари ва Рио-2016 мусобақаларининг аёллар ўртасидаги турнирида ишлаган.
Мавзуга оид
14:43 / 07.07.2026
Трамп Инфантинодан Балогунга жазони бекор қилишни сўраганини тан олди
19:48 / 06.07.2026
«Қизил чизиқдан ўтилди». УЕФА Инфантинони ағдармоқчи
17:52 / 03.07.2026
ФИФА Ривалдо олдидаги қарздорлик туфайли «Бунёдкор»га трансфер тақиқи қўйди
16:34 / 12.06.2026