Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда гугурт қутиларга жойланган марихуана аниқланди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармасидан олинган маълумотга кўра, жорий йилнинг 1 октябрь куни, Сурхондарё вилояти ИИБ тезкор ходимлари томонидан Денов туманида яшовчи муқаддам судланган 49 ёшли шахс марихуана гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида ушланган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ушланган шахснинг уйидан гугурт қутиларига ҳамда қоғоз парчаларига қадоқланган жами 2 кг. 77 гр. марихуана гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
15:10
Сурхондарёда нефт дарё ўзанига оқиб кетди
10:15 / 17.04.2026
Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг опий мусодара қилинди
21:04 / 09.04.2026
Афғон қозонлари ичига яширилган 190 килограммдан ортиқ наркотик модда тўхтатиб қолинди
23:21 / 08.04.2026