Владимирдаги ЙТҲ: сўнгги жасад Тошкентга олиб келинди
2017 йилнинг 12 октябрь куни соат 17:55да «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг самолётида Россия Федерациясининг Владимир вилоятида содир бўлган ЙТҲ оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқароси Ж.Усмоновнинг жасади Тошкентга олиб келинди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Вафот этган Ж.Усмонов ФВВнинг махсус автотранспортида Сурхондарё вилоятига олиб кетилди.
Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 6 октябрь куни Москва вақти билан соат 03:39да Владимир вилоятининг, Петушин туманидаги Покров темир йўл станциясида поезд ва автобус тўқнашуви содир бўлган. ЙТҲ натижасида 16 нафар Ўзбекистон фуқаролари вафот этган, улардан 15 нафарининг жасадлари 2017 йилнинг 8 октябрь куни Ўзбекистон Ҳарбий ҳаво кучларининг махсус бортида республика ҳудудига олиб келинган эди.
Владимирдаги ЙТҲ оқибатида вафот этган барча фуқароларнинг шахси аниқланди
Мавзуга оид

11:10 / 26.12.2024
Владимир областида ҳайдовчи ҳарбий комиссарликка бориб урилди

16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди

15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди

13:07 / 27.07.2024