Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яқин Шарқ ва Марказий Осиё марказий банклари раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтди
2017 йил 13 октябрь куни ХВЖ ва Жаҳон банки бошқарув директорлари Кенгаши мажлисининг биринчи кунида Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатлари Марказий банклари раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Анжуманда Ўзбекистон Марказий банки раҳбари Мамаризо Нурмуратов иштирок этди.
Унда дунёнинг ушбу минтақаларида ва умуман жаҳондаги пул-кредит сиёсатининг инструментларини такомиллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди. Минтақаларда янада юқори ўсишга туртки бериш ва барқарорлигини таъминлашда зарур бўлган пул-кредит ва молия сиёсатини ислоҳ қилишга катта эътибор қаратилган.
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасига кўра, Ўзбекистон Марказий банки раиси мажлис иштирокчиларига республика пул-кредит сиёсатида олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан валюта бозорини либераллаштириш ҳамда ушбу йўналишдаги режалар ва вазифалар ҳақида маълумот берди.
Мавзуга оид
20:03 / 05.04.2026
Россияда ўзбекистонлик ишчиларнинг 2 миллион рубл иш ҳақи ундириб берилди
13:42 / 31.03.2026
Ўзбекистонда 2026 йил бошида қандай автомобиллар сотилди?
13:09 / 31.03.2026
2025 йилда Ўзбекистонда реал иш ҳақининг ўсиши тезлашди
15:37 / 25.03.2026