Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АПЛ. "Ливерпуль" - "МЮ" баҳсида ғолиб аниқланмади
Англия премьер лигаси 8-турининг марказий ўйини "Энфилд Роуд" стадионида, "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" клублари ўртасида ўтказилди.
Учрашув голсиз дуранг билан якунланган бўлса-да, қизғин курашларга бой бўлди. Футболчилар майдоннинг ҳар бир қаричи учун "жанг" олиб боришди.
34-дақиқада амалга оширилган бурчак зарбасидан сўнг, мезбонлар ҳисобни очиши шарт эди. Дастлаб, Матип яқин масофадан дарвозани ўққа тутганида, Де Хеа ақл бовар қилмас чаққонлик билан тўпни қайтаришга эришди. Қайтган тўпни эса Муҳаммад Салоҳ дарвозага аниқ йўллай олмади.
43-дақиқада Марсиалнинг ажойиб тўп оширишидан сўнг, Лукаку дарвозабон билан деярли юзма-юз чиққан эди. Аммо унинг кучли зарбасини Миньоле қайтаришга муваффақ бўлди.
56-дақиқада Гомеснинг оширган тўпини Эмре Жон дарвозабон устидан ошириб юборди. Бироқ, "думалоқ" дарвоза устидан ҳам ошиб, тўсин устидан ўтиб кетди.
Ўйин охирида ҳар иккала жамоа эҳтиёткорона ҳаракат қилиб, ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолишди.
Бу натижадан сўнг, "МЮ" клуби очколари сонини 20тага етказиб, 1-ўринга кўтарилган бўлса, "Ливерпуль" 13 очко билан 6-ўринга чиқиб олди.
АПЛ, 8-тур
Ливерпуль – Манчестер Юнайтед 0:0
14 октябрь, «Энфилд» стадиони
Ливерпуль – Миньоле, Матип, Морено, Гомес, Ловрен, Коутиньо (Старриж, 79), Вейналдум, Фирмино, Жон, Салоҳ (Окслейд-Чемберлен, 78), Ҳендерсон.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Смоллинг, Дармиан, Валенсия, Жонс, Янг, Матич, Эррера, Мхитарян (Лингард, 63), Марсиал (Рэшфорд, 65), Лукаку.
Огоҳлантириш: Смоллинг (74).
Мавзуга оид
12:01 / 25.05.2026
«Арсенал» кубок кўтарди, «Сити» ва «Ливерпул» афсоналари билан хайрлашди
10:29 / 10.05.2026
«Сити» пойгага қайтди. Кун ўйинлари
13:31 / 04.05.2026
«Интер» – чемпион, «Реал» «Барса»га тож кийдиришни кечиктирди. Кун ўйинлари
11:48 / 14.04.2026