БАА Эрон бўйича АҚШ стратегиясини қўллаб-қувватлайди
Бирлашган араб амирликлари президент Дональд Трамп ўз чиқишида маълум қилган АҚШнинг Эрон бўйича янги стратегиясини қўллаб-қувватлайди. Амирлик ташқи ишлар вазирлигининг баёнот беришича, "Эрон тузуми минтақада тартибсизлик ва беқарорликни тарқатишга уринмоқда", деб хабар қилади РИА Новости.
"Американинг янги стратегияси Эроннинг салбий ва номақбул ҳаракатлари, унинг барча кўринишларига қарши курашишда барча зарурий қадамларни ташлайди. Минтақага ҳақиқий хавф соладиган ракета дастури, шунингдек "Ҳизбуллоҳ" ва ҳусийлар каби террорчилик ташкилотларини қўллаб-қувватлаш кабилар шулар жумласидан", — дейиади баёнотда.
БАА ТИВга кўра, "Эрон киберҳужумлар қилмоқда, қўшни мамлакатлар ишларига аралашмоқда ва халқаро кема қатновига таҳдид солаяпти".
Мавзуга оид
21:54 / 18.11.2024
Трамп ноқонуний мигрантларни оммавий депортация қилиш режаси борлигини тасдиқлади
21:08 / 18.11.2024
Оқ уй Украинага АҚШ қуроллари билан Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини тасдиқламади
20:14 / 18.11.2024
Украина ATACMS билан Россия ҳудудларига зарба бериши мумкин. Бу нимани ўзгартиради?
17:22 / 17.11.2024