Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Терини деб “тер босди”
Қоракўл териси дунё бозорида жуда харидоргир хом ашё ҳисобланади. Бундан эса мўмай даромад орттиришни кўзлаган айрим устомонлар бу турдаги маҳсулотларни божхона назоратидан четлаб олиб ўтишга уринишмоқда, деб хабар берди Тошкент вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати
Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара-божхона комплекси ходимлари қоракўл териларини ноқонуний равишда олиб чиқишга уринган шахслар фаолиятига чек қўйишди.
Қўшни давлатга йўл олган пойтахтлик А.Зиямухаммедов божхона назоратидан ўтиш давомида ёнида ортиқча буюмлар йўқлигини маълум қилади. Аммо, унга тегишли юклар назорат-рентган аппаратидан ўтказилганда божхона ходимларида дастлабки шубҳалар туғилади.
Шундан сўнг ушбу юклар холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ушбу шахс йўловчи божхона декларациясида ҳам, божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида ҳам маълум қилмасдан туриб 20 дона қоракўл териларини яширин равишда олиб чиқишга урингани аниқланди.
Шунингдек, айни шу куни пойтахтлик яна бир шахс – Т.Маджидовнинг ҳам худди шундай уринишига чек қўйилди. Ушбу шахс ҳам божхона назоратидан четлаб ўтиб, 25 дона қоракўл териларини олиб чиқиб кетмоқчи бўлган пайтда тўхтатиб қолинди.
Олий навли ушбу қоракўл териларининг умумий баҳоси дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 13,5 млн, сўмни ташкил қилар экан.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
21:11 / 30.05.2026