Тимошенко Украина президенти бўлмоқчи
«Батькившина» фракцияси раҳбари Юлия Тимошенко Украинада бўлиб ўтадиган президентлик сайловида иштирок этмоқчи. У бу ҳақда Украинанинг NewsOne телеканали эфирида маълум қилди. Унинг фикрича, «ҳақиқий демократик партиялар бир-бири билан ҳамкорлик қилиши керак».
«Мен энди ўз овозим, жамоамнинг овози, менга ишонадиган одамларнинг овозини бошқа ҳеч кимга ишониб топширмайман. Мен аниқ айтишим мумкин: президентликка номзод бўламан. Биз мамлакатни оёққа турғазиш учун ғалаба қозонамиз. Мен энди бу ишни ҳеч кимга ишонмайман», - деди Тимошенко хоним. Унинг сўзларига кўра, Украина собиқ президенти ва бош вазири Виктор Юшченко ҳамда Арсений Яценюкнинг қўллаб-қувватланиши «ҳеч нарсага олиб келмаган».
Эслатиб ўтамиз, Украинада президентлик сайловлари 2019 йилнинг 31 март куни бўлиб ўтиши керак.
Мавзуга оид
22:13 / 31.10.2024
Украина Ким Чен Инни ҳибсга олиш ордери бўйича ХЖСга мурожаат қилади
21:23 / 31.10.2024
Фронтдаги вазият: Россия ва Украина Курахово учун кузнинг ҳал қилувчи жангини бошлади
15:10 / 31.10.2024
Зеленский хорижликларга Украина ҚКда офицерлик лавозимларини эгаллашга рухсат берди
11:50 / 31.10.2024