«Навоийга минглаб бадавлат араблар ўз «жип»лари билан севимли машғулоти — лочин ови учун келишмоқда», — деган у. Постга суратлар илова қилинган.
Журналист араблар Навоийда ўзлари учун махсус база қургани, база ҳудудида улардан бошқа деярли ҳеч ким бўлмаслигини қўшимча қилган.
«Бу ишқибозлик учун улар катта миқдорда пул тўлашади, бу эса давлатга фойда келтиради», — деган Жангиров.










