Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Жаҳон Банки келгуси ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси вакиллари Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича Жаҳон Банки вице-президенти Сирил Мюллер билан учрашди.
Учрашув Вашингтонда ўтказилаётган Халқаро Валюта жамғармасининг кузги сессия давомида ташкиллаштирилди. Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси маълумотига кўра, икки томон вакиллари ўзаро манфаатдор масалаларга алоҳида тўхталиб ўтган.
Муҳокама этилган масалалар қаторида Ўзбекистонда энергетика, ирригация ва коммунал тармоқлар бўйича янги лойиҳаларни жорий этиш, шунингдек, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни янада ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича янги имкониятлар кўриб чиқилди.

Жаҳон Банки вице-президенти жорий йил 20 сентябрда бўлиб ўтган президент Шавкат Мирзиёев ҳамда Жаҳон Банки президентининг учрашувини эслаб ўтиб, унинг аҳамияти ҳақида гапириб ўтди.
Мавзуга оид
11:25 / 24.03.2026
Жаҳон банки Сурхондарёда йўл қуришга 200 млн доллар ажратади
10:09 / 24.02.2026
ЖБ: Украинани тиклаш учун 588 млрд доллар керак бўлади
22:40 / 23.01.2026
Жаҳон банки Марказий Осиёда биринчи электр энергия бозори яратилишини қўллаб-қувватлайди
18:47 / 14.01.2026