Wi-Fi бутун дунё бўйлаб хавф остида қолгани маълум бўлди
Wi-Fi-уланишнинг хавфсизлиги жиддий камчилик туфайли таҳдид остида қолди, буни мутахассислар гуруҳи аниқлади, деб хабар бермоқда The Verge.
Мутахассислар шахсий ва корпоратив тармоқларни ҳимоя қилиш учун ишлатиладиган WPA2 хавфсизлик протоколида жиддий муаммоларни топдилар. Экспертларнинг фикрига кўра, камчилик туфайли исталган Wi-Fi-тармоғини бузиб кириш ва барча трафикдан фойдаланиш имкониятини олиш мумкин.
«Агар сизнинг қурилмангиз Wi-Fi’ни қўллаб-қувватласа, у эҳтимол хавф остида қолган», - дея таъкидланади тадқиқот анонсида.
Бундан ташқари, мутахассисларнинг қайд этишича, Android асосидаги қурилмаларнинг 41 фоизи хавфнинг «ўта зарарли» версиясига йўлиқиши мумкин.
Тадқиқотчилар бошқа хавфсизлик протоколларидан фойдаланишни тавсия этишмаяпти, чунки улар янада ишончсиздир. KRACK деб аталган эксплоит бўйича тўлиқ ҳисобот 1 ноябрь куни ACM CCS конференциясида тақдим этилади.
Мавзуга оид
22:37 / 13.07.2023
Ёруғликка асосланган Li-Fi стандарти қабул қилинди
16:39 / 22.07.2022
Тошкент аэропортида бепул ва юқори тезликдаги Wi-Fi ишга туширилди
16:56 / 02.03.2020
Ҳиндистонда йўловчиларнинг самолётда Wi-Fi’дан фойдаланишига рухсат берилди
23:18 / 17.02.2020