Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Муай-тай. Бобуржон Тоғаев Хитойдаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди
15 октябрь куни Хитойнинг Чэнгду шаҳрида муай-тай бўйича профессионаллар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида 67 кг вазн тоифасида самарқандлик халқаро тоифадаги спорт устаси, кўп карра жаҳон чемпиони Бобуржон Тоғаев ярим финалда мезбон спортчиси, финалда эса россиялик Дмитрий Графов устидан ғалаба қозониб, чемпионлик камарни қўлга киритди.
Бобуржон Тоғаев 1993 йил 5 апрелда Самарқанд шаҳрида туғилган. Бугунги кунда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти 4-босқич талабаси. Спортнинг муай-тай тури билан 9 йилдан буён мураббий Феруз Тошев қўл остида шаҳардаги 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактабида шуғулланиб келмоқда.
У кўплаб халқаро спорт мусобақаларида ғолибликни қўлга киритган. Жумладан, 2010 йилда Бангкок (Таиланд)да бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати, 2014 йил Малайзиянинг Лангкави шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида, 2014 йил Таиланднинг Пхукет шаҳрида ўтказилган Осиё соҳил ўйинларида катталар ўртасида биринчи ўринни, 2015 йил Бангкок шаҳрида муай-тай бўйича ўтказилган Жаҳон универсиадаси кубогида ғолибликни қўлга киритган.
Мавзуга оид
10:55 / 17.07.2026
Трамп: Хитой 2020 йилги АҚШ сайловларига аралашган
09:25 / 17.07.2026
Қуёш панеллари ва қўйлар Хитойда чўлни қайта тирилтирди
22:31 / 16.07.2026
Хитойда ўта реалистик U1 одамсимон-ҳамроҳ роботи тақдим этилди
20:05 / 15.07.2026