Ушбу 10 маслаҳатни мен 10 йил аввал — энди-энди етуклик йўлига қадам қўйган чоғимда эшитишим керак эди, деб ёзади Prometheus таълим курслари ҳаммуассиси Иван Примаченко.
«Агар 10 йил муқаддам бу маслаҳатларни ўзимга — биринчи босқич талабасига бериш имконим бўлганида, албатта улардан фойдаланган бўлар эдим. Лекин вақтни ортга қайтариб бўлмайди, шу сабабли уларни ҳозир ёзмоқдаман ва улардан бирортаси ҳозирги замон талабалари ва ўқувчиларига мен ва тенгдошларим томонидан йўл қўйилган кўплаб хатоларни такрорламасликларига ёрдам беради, деган умиддаман», — деб ёзади Примаченко.
1. Катта-катта орзулар қил. Ўз орзунгга ишон. Буни хоҳла ва орзу қилаётган нарсанг учун кураш. Ҳаётга, каттароқ нарсага эришиш учун чанқоқлик — муваффақият учун интеллект, пул ва ҳукмронликнинг жамисидан ҳам муҳимроқ нарса.
2. Мустақил фикрла. Ижтимоий тармоқлар — фикрлар супермаркети бўлиб, бу ерда «фикр етакчилари» ёруғ жаҳондаги жамики нарса ҳақида сенга ўзи баҳоланган мулоҳазасини ўтказмоқчи, энг соф ҳақиқат сифатида тиқиштирмоқчи бўлади. Бошқаларнинг фикрини чегарма билан олиш қанчалик жозибали бўлмасин, ўз миянг билан ўйла. Жамоатчилик фикри золимлари ва ўз атрофингдагиларнинг фикри сени қул қилишига йўл қўйиб берма. У ёки бу ғоялар нақадар очиқ-ойдин ва муқаддас, ёки аксинча, тутуриқсиз кўринмасин, хулоса чиқаришга шошилма — барча нарсани танқидий таҳлил қил. Эркинлик гумондан бошланади.
3. Кўпроқ стратегия, камроқ тактика. Жорий вазифалар ва кечинмаларнинг тўхтамас тўлқинидан фикран четланиб, назар сол. Бир ой, бир йил, ўн йилда нималарга эришишинг ҳақида ўйлаб кўр. Бунга қандай етишиш учун режа қур. Агар қандай қилишни билмасанг — бунга қандай ўрганиш ҳақида режа яса. Энг муҳим шахмат донаси эмас, шахмат ўйинчиси бўл. Жорий ҳолатни қайта тушуниш, истакларни қайта қуриш ва уларга етишиш учун режа ишлаб чиқиш учун зарур вақтни ҳар қанақасига ҳимоя қил. Гап нима ҳақида кетаётганини яхшироқ англаш учун даҳолар стратегиясини ўқишинг мумкин: Билл Гейтс, Энди Гроув ва Стив Жобсдан бешта яхши дарс.
4. Узоқ давр мобайнида натижалари тўпланиб қоладиган кичик ишлар аҳамиятини қадрла. Фильмлар, китоблар ва ижтимоий тармоқларда ишлар жуда тез бажарилади, суперқаҳрамонлар эса бир неча кун ичида дунёни қутқаради. Реал ҳаётда эса тўғри йўналишда ҳар куни кичик-кичик қадам босаётганлар муваффақият қозонади. Бу дунёни катта вақт оралиғига кўпайтирилган доимий ҳаракатлар шакллантиради.















