Тошкент шаҳридаги Heritage — «Мир ковров» гиламлар салони бутун дунё бўйлаб ишлаб чиқарилган, қўлда ва машина ёрдамида тўқилган премиум сифатдаги гиламлар коллекциясини таклиф қилади.
Улар орасида бамбук, акрил, полиестер, жун ва ипакдан тайёрланган гиламларнинг бебаҳо намуналари мавжуд. Бундай гиламлар тайёрланиш услуби, ажойиб ва ёрқин ранглари билан бошқа гиламлардан тубдан фарқ қилади.
Биз бутун дунё ишлаб чиқарувчилари билан тўғридан-тўғри ҳамкорликда ишлашимиз, биздаги нархлар харидорларга жуда маъқул келишига сабаб бўлади.
Исталган интерьер ва дидга мос келадиган гиламлар, классик, модерн, арт-деко услубдан то ўхшаши йўқ дизайнерлик ишларигача, алоҳида ёндашув, профессионал хизмат, маъқул нархлар ва 100 фоиз сифатни Heritage — «Мир ковров» гиламлар салонидан топиш мумкин.
Бу гиламлар нафақат саройлар ёки ҳашаматли уйларга безак бера олади, балки оддий уйларни ҳам ҳеч бир кошонадан кам бўлмаслигини таъминлайди.

Агар хонадонингиз, офис ёки бошқа бино-иншоотлар ички муҳитини безатиш учун сифатли гиламлар керак бўлса — ҳеч ҳам иккиланмай Heritage — «Мир ковров» гиламлар салонига ташриф буюринг ва дидингизга мос ҳамда қулай нархдаги гиламларга эга бўлинг.
Учта ва ундан ортиқ гилам харидорларига 30 фоизгача чегирмалар тақдим этилмоқда.

Ушбу салон шаҳар марказида жойлашган бўлиб, яқинида автотураргоҳнинг мавжудлиги, исталган саволга жавоб беришга тайёр хушмуомала ходимлари ва фақатгина сифатли гиламлари билан эътиборга молик.

Heritage — «Мир ковров» гиламлар салонига ташриф буюрсангиз кифоя, дўкон ходимларининг ўзлари интерер учун қандай гиламлар мос келишини танлаб, хоналар дизайнига янада кўрк берадиган гиламлар танлашда ёрдам беришади. Шунингдек, Heritage — «Мир ковров» гиламлар салонида профессионал интерьер дизайнери ҳам фаолият кўрсатмоқда ва унинг маслаҳатлари уйингизни безатишда катта ёрдам беради.

















