Осиё ўйинлари футбол турнири яримфиналидан ўрин олган Ўзбекистон U23 – Япония U23 ўйини якунланди.
Бош мураббий Равшан Ҳайдаров шогирдлари Сардор Баҳромовнинг тезкор голидан кейин ўйин охиригача ҳисобда олдинда бораётган эди, аммо 88-дақиқада гол ўтказиб юборди. Пеналтилар сериясида эса «Кунчиқар юрт» футболчиларининг қўли баланд келди.
Энди Ўзбекистон U23 жамоаси 3 октябр куни учинчи ўрин учун Хитой U23 билан куч синашади.
Осиё ўйинлари, Аичи-Нагоя 2026
Осака, 30 сентябр, 1/2 финал
Ўзбекистон U23 — Япония U23 1:1 (пен. 8:9)
Голлар: Сардор Баҳромов (8) - Сена Ишибаши (88)
Ўзбекистон U-23: Самандар Муратбаев, Саидхон Ҳамидов, Дилшод Муртазаев, Ғиёсжон Ризақулов, Сардорбек Баҳромов, Сайдумархон Сайднуруллаев (Нурлан Ибраимов 13), Муҳаммадали Ўринбоев (Равшан Хайруллаев 66, Муҳаммадали Реимов, 117), Асилбек Жумаев (Шодиёр Шодибоев, 86), Азизбек Тўлқинбеков, Рўзибой Файзуллаев, Оллаберган Каримов
Япония U-23: Александре Писано, Кейта Косуги, Кайто Цучия, Шуто Нагано, Нелсон Ишиватари, Кеншин Ясуда, Ютака Мичиваки, Хисацугу Ишии, Шусуке Фуруя, Соичиро Мори, Сена Ишибаши
















