Ўзбекистон | 16:35 / 18.10.2017
11155
1 дақиқада ўқилади
Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директорига биринчи ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповнинг 17 октябрдаги қарорига мувофиқ Собир Сайфиевич Шукуров Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Бош директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.
Собир Шукуров бунга қадар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг июлида Лазиз Тангриев агентликка янги раҳбар этиб тайинланганди.
Мавзуга оид
09:28 / 24.04.2024
Корея ташқи ишлар вазири ўринбосари Ўзбекистонда илмий даража олди
13:03 / 12.09.2023
Соғлиқни сақлаш вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
08:32 / 06.09.2023
Қибрай тумани ҳокимига беш нафар ўринбосар тайинланди
08:21 / 21.01.2023