Иқтисодиёт | 08:53 / 19.10.2017
6494
1 дақиқада ўқилади

Хитой ЯИМ 2017 йил 3-чорагида 6,8 фоизни ташкил этди

Фото: Reuters

Хитой ЯИМ (ялпи ички маҳсулоти) 2017 йил учинчи чорагида ўтган йилнинг шу даври билан қиёслаганда 6,8 фоизга ўсди. Бу ҳақда Reuters агентлиги расмий маълумотларга таянган ҳолда хабар қилмоқда

Таъкидланишича, таҳлилчилар ҳам деярли шундай натижани кутишган. Ўтган йилнинг шу чорагида бу рақам 6,9 фоизни ташкил этган. 

Хитой ҳукумати эса, йил якунига келиб ЯИМ ўсиши ўтган йилги 6,7 фоизга нисбатан пасайиб, 6,5 фоизни ташкил этишини кутмоқда.

Мавзуга оид