Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХШТ бош котиби: Афғонистон шимолида террорчилар фаоллиги ошиши кутилмоқда
Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) баҳорда Афғонистон шимолида террорчилик таҳдиди ошишини кутмоқда, у ерда ҳозирда қарийб 7 000 минг жангари тўпланган, шу сабабдан зарур машғулотлар ўтказилади. Бу ҳақда КХШТ бош котиби Юрий Хачатуров пайшанба куни Белград шаҳрида ёшлар форумининг очилиши доирасида маълум қилди.
«Афғонистон шимолида «Толибон»нинг катта ва жиддий кучлари тўпланмоқда, бундан ташқари у ерда ИШИД ҳам пайдо бўлди. Афғонистон шимолида тахминан етти минг жангари бор. Бу жуда жиддий», - дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.
Унинг сўзларига кўра, Тожикистондаги тоғлар ҳозир қор билан қопланган ва террорчилар бу билан бирор нарсани қилиши қийин.
«Лекин баҳорда тайёр туриш керак. Шунинг учун ҳозир машқлар ўтказамиз, улар душманларга агарда Тожикистон республикаси – Коллектив хавфсизлик шартномаси аъзоси ҳудудига киришга уриниб кўришса, биз кутиб олиш ва жазолашга тайёр эканлигимизни кўрсатиб беради», - дея таъкидлаб ўтган Хачатуров.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026