Европанинг 2017 йилдаги энг яхши ёш футболчисига топшириладиган Golden boy соврини учун кураш олиб борадиган асосий учлик танлаб олинди.

Goal хабарига кўра, улар - Килиан Мбаппе («ПСЖ»), Габриэль Жезус («Манчестер Сити») ва Усмон Дембеле («Барселона»).

Фото: Getty Images

Эслатиб ўтамиз, аввалги йили бу совринни «Бавария» яримҳимоячиси Ренату Саншеш қўлга киритганди.

Golden boy – Европанинг 21 ёшгача бўлган энг яхши футболчисига топшириладиган совриндир.