Шарқшунослик институтининг янги биноси қачон очилиши маълум
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2017 йил 19 октябрь куни Ўзбекистон Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти кутубхонасининг янги биноси қурилиши якунланиши ҳақидаги фармойишни қабул қилди. У Уммон Султонлиги томонидан бинода ушбу институтнинг шарқ қўлёзмалари ноёб фондини жойлаштириш учун беғараз асосда тақдим этилган техник кўмак маблағлари ҳисобидан қурилмоқда.
Вазирлар Маҳкамаси Фанлар академияси ва Ташқи ишлар вазирлигининг 2017 йил 2 ноябрь куни Институт янги биносини расмий очилишини ўтказиш тўғрисидаги таклифини маъқуллади.
Шунингдек, Институт янги биносини қуришда иштирок этган хорижий ва маҳаллий ташкилотлар, шарқ қўлёзмаларини ўрганишга ихтисослашган олимлар иштирокида «Ёзма ёдгорликларни тадқиқ қилишнинг долзарб масалалари ҳамда замонавий услублари» мавзусида халқаро илмий анжуман ҳам ўтказилади.
Мавзуга оид
00:09 / 01.09.2024
Флорида кутубхоналарида Ҳемингуэй ва Толстой асарлари тақиқланаётгани маълум бўлди
16:36 / 23.07.2024
Халқ зиёли бўлиши учун болалар китоб ўқиши керак – ҳукумат бунда қандай иштирок этади?
17:36 / 30.04.2024
Банклар Тошкентдаги 100 та маҳаллада кутубхона ташкил этади
11:31 / 06.04.2024