Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Теҳрон ядро қуролидан муддатсиз воз кечишини кафолатлади
Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Аббос Аракчининг маълум қилишича, Эрон ядро қуролини ишлаб чиқиш ва унга эгалик қилишдан муддатсиз воз кечиш бўйича ўз мажбуриятларини бажаради. У бу ҳақда Москвадаги тарқатмаслик бўйича анжуманда маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
«Эрон ҳеч қандай шароитда, ҳеч қачон ядро қуролини ишлаб чиқмаслиги, эгалик қилмаслигини тасдиқлайди. Бу Эрон томонидан Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режаси доирасида олинган доимий, муддатсиз мажбурият ҳисобланади», - дея айтиб ўтди Аракчи.
Дипломатнинг сўзларига кўра, келишув муддати тугагач, Эрон ядро бомбасини ишлаб чиқишга киришмайди, Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартноманинг (ЯҚТШ) «нормал аъзоси»га айланади.
Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, бу келишувнинг муваффақиятсизликка юз тутиши ядро қуролини тарқатмасликнинг бутун режими иш бермаслигини билдиради.
Мавзуга оид
22:10
Эрон Трамп таҳдидларидан сўнг музокараларни давом эттиришдан бош тортди
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
08:55 / 20.06.2026
ОАВ: Уиткофф Эрон билан музокаралар учун Швейцарияга йўл олди
22:39 / 19.06.2026