Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ бомбардимончилари 25 йил ичида илк бор жанговар тайёргарликка келтирила бошланди
Фото: U.S. Air Force / wikipedia
АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари 1991 йилдан бери биринчи бор ўзининг B-52 ядро бомбардимончиларини жанговар тайёргарликка келтира бошлади. Бу ҳақда АҚШ ҲҲК генерали Дэвид Гольфейн Defence One нашрига маълум қилган.
Гольфейннинг таъкидлашича, бомбардимончиларни 24 соатлик жанговар тайёргарликка келтириш буйруғи ҳали берилмаган, бироқ бу йўналишда ишлар олиб борилмоқда.
Генералнинг айтишича, "дунёда ядровий қуролни қўллаш ҳақида очиқчасига гапираётган одамлар бор, шу сабабли огоҳ бўлиш ва вазиятлар ривожининг турли вариантларига тайёр туриш лозим".
"Бу дунё энди АҚШ ва Собиқ иттифоқ бор бўлган икки қутбли дунё эмас. Ядровий салоҳиятга эга бўлган бошқа иштирокчилар ҳам бор", деб қўшимча қилган генерал.
Шу билан бирга генерал АҚШ тўқнаш келиши мумкин бўлган ядровий салоҳиятга эга давлатлар борасида аниқ мисоллар келтирмаган, бироқ нашрда "Шимолий Кореянинг жадал ривожланаётган ядровий қуроли, АҚШ президенти Дональд Трампнинг Пхеньян билан зиддиятга бориши ҳамда Россия қуролли кучлари кучайиб бораётгани" эслатиб ўтилган.
Boeing B-52 Stratofortress самолёти кўп вазифали оғир, узоқ масофаларга учувчи қитъалараро стратегик бомбардимончи бўлиб, 1955 йилдан бери АҚШ қуролли кучлари қуролланишида туради. Самолёт товушгача тезликда 15 км гача баландликларда турли қурол, жумладан ядровий қуролни олиб юриши мумкин. Самолётнинг асосий вазифаси Собиқ иттифоқнинг исталган нуқтасигача иккита термоядровий бомбани етказишдан иборат бўлган.
Мавзуга оид
10:07 / 18.04.2026
АҚШ Россия нефтига оид енгилликларни 16 майгача узайтирди
22:12 / 17.04.2026
Трамп Ҳўрмуз бўғози очилганига қарамай, Эрон портлари блокадаси сақланиб қолишини айтди
19:30 / 17.04.2026
АҚШнинг Ҳўрмуз блокадаси иш берадими? Трампнинг мақсади нима?
17:37 / 17.04.2026